Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров Зафаробод туманида бўлиб, аҳолининг томорқаларига экилган қишлоқ хўжалиги экинлари билан танишди ҳамда мутасаддиларга зарур кўрсатмалар берди.
Ҳозирги карантин шароити мамлакат учун озиқ-овқат хавфсизлиги ва мустақиллиги масаласи қай даражада аҳамиятли эканлигини яна бир бор кўрсатиб берди. Буни таъминлашда эса қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш муҳим ўрин эгаллайди.
Бу борада 3-сектор раҳбари, генерал-майор Ғайрат Қодиров Зафаробод туманига ташрифи давомида аҳолига ушбу масалалар юзасидан тушунтириш ишларини олиб борди.
Дарҳақиқат, дастурхонимизнинг табиат ином этган неъматлар билан тўла бўлиши бугунги меҳнатимизга боғлиқ. Шу маънода, ҳар бир қарич ердан унумли равишда фойдаланиш юртдошларимиз учун бурч ва масъулиятдир.
3-сетор раҳбари томонидан ҳам зафарободликлар олдига мавжуд томорқа ва ер майдонларига полиз экинлари, кундалик эҳтиёж учун зарур бўлган сабзавотлар ва бошқа экинларни етиштириш талаби қўйилди.
Шу ўринда эслатиб ўтсак, яқинда солиқ тўғрисидаги қонунга ўзгартириш киритилган бўлиб, унга асосан шаҳарлар, туманлар марказлари ҳисобланган шаҳарчалар ва қишлоқ аҳолиси яшаш жойларидаги томорқа ва ер майдонлари фойдаланилмай экилмай қолса, белгиланган солиқ ставкалари 3 баробар миқдорда оширилади. Ушбу талаб юридик ташкилотларга ҳам тегишли. Бўш экилмай қаровчсиз қолган ер майдонлари учун ташкилот, муассаса ва корхоналардан белгиланган миқдордаги солиқ ундирилади.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати