Шароф Рашидов тумани, Ёйилма маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида шаҳси номаълум тахминан 70-75 ёшлар атрофидаги европа миллатига мансуб эркак соғлиги ёмонлашгани сабабли Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Жиззах филиали жонлантириш бўлимига ётқизилди.
Бемор невралогия бўлимида кўрсатилган муолажаларга қарамасдан ҳаётдан кўз юмди. Унинг вафотига бош мия ва ўпка шиши, бош миянинг ишемик тептаги, инсулть, юрак ишемик касалиги гипертонияси сабаб бўлган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари томонидан ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб бориляпти.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати