Зомин тумани, Даштобод шаҳарчаси, Ҳамид Олимжон МФЙ ҳудудида яшовчи Ш.А. хонадонида қўлбола жувоз ускунасида яширинча пахта чигитидан ёғ ва кунжара тайёрлаётганлиги аниқланди. Турар жойда 240 килограмм техник чигит, 60 килограмм кунжара ва 20 литр ёғ сақланаётгани аниқланди
Ушбу маҳсулотлар ҳамда қўлбола жувоз ҳужжатлаштирилиб олинди. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.