Пахтакор тумани ички ишлар бўлими ходимлари томонидан Оқбулоқ қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида талон-тарож қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик фаолиятига чек қўйилди.
Оқбулоқ қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1959 йил туғилган Қ.О.нинг “Авзалбек-Асл” МЧЖ томонидан қураётган хизмат уйларининг биридан 96 метр река, 2 қоп албастер ва 3 метр туникаларни ноқонуний олиб кетаётганини ҳуқуқ посбонлари тунги хизмат вақтида аниқлади.
Ҳолат юзасидан туман ички ишлар бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати