Шароф Рашидов тумани Совунгарлик маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи, уй бекаси 1996 йил туғилган У.Д. Республика шошилинч тез ёрдам илмий марказининг Жиззах филиали жонлантириш бўлимига доридан заҳарлангани сабабли ётқизилди.
Бемор бош қисмида қон босими кўтарилиши ва ошқозон оғришига қарши таблеткалар ичиб келган. Бироқ меъёрдан ошиқ дори истеъмоли унинг заҳарланишига сабабчи бўлган.
Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати