Жиззах шаҳрида Департаментнинг вилоят бошқармасига Самарқанд вилояти Иштихон тумани Зарбанд маҳалласида истиқомат қилувчи 1994 йилда туғилган Қ.Ю. ариза билан мурожаат қилди. Мазкур аризани ўрганиш мақсадида тезкор тадбир уюштирилди.
Мазкур тадбирда аниқланишича Жиззах Давлат педагогика институти ўқитувчиси 1977 йилда туғилган А.Т. фирибгарлик йўли билан танишини Жиззах Давлат педагогика инстиуттига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 6000 АҚШ доллариталаб қилиб, Зилол маҳалласи ҳудудида 3500 АҚШ долларини олаётган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ушланган.
Ушбу иш юзасидан жиноий иш қўзғатилган.