Шароф Рашидов тумани, Гандумтош маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1989 йил туғилган Б.О. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг неврахирургия бўлимига бошидан олган жароҳати туфайли ётқизилган. Бу ҳақида шифохона ҳамшираси ички ишлар ходимларига хабар берди.
Аниқланишича, беморга Фориш тумани, Нурак маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1994 йил туғилган С.Б. маҳалласида “ўралашиб қолгани”ни сабабли тан жароҳати етказган.
Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати