Айни кунларда ички ишлар органлари ходимлари томонидан жойларда “Қорадори – 2020” тадбирлари ўтказилмоқда. Бу жараёнда гиёҳванд экинлар етиштириш, наркотик моддаларни сақлаш ва ўтказиш билан боғлиқ жиноятлар фош этилаётир. Чунончи, Жиззах вилояти, Бахмал тумани, Нурафшон маҳалласида яшовчи, 1970 йилда туғилган Х.Б.нинг турар жойи кўздан кечирилганида иккита полиэтилен идишда 85,52 грамм кўкнори гиёҳвандлик воситасини сақлаб келаётгани аниқланди.
Ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси асосида жиноят иши қўзғатилган.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати