Арнасой туманидаги “Олтин водий” сув истеъмолчилар уюшмаси таркибидаги “Қорахонлик Саидазим” фермер хўжалигининг 0,10 гектар пахта майдони пайҳон этилгани аниқланди. Пайҳонга туманнинг Бобур номидаги МФЙ ҳудудида яшовчи У.Т. 4 бош, Ғафур Ғулом маҳалласида яшовчи А.Ҳ. 2 бош қорамолни қаровсиз қолдиргани сабаб бўлган. Кўрилган зарар миқдори 977.547 сўмни ташкил этди.
Шунингдек, Зарбдор туманининг “Андижон” ҚФЙда истиқомат қилувчи Ш.И.нинг 200 бош қўйи “Мустақиллик қуёши” СИУ ҳудудидаги “Ишга барака” фермер хўжалигининг 0,30 гектар пахта майдонини пайҳон қилганлиги аниқланди. Пайҳон натижасида фермерга 3.250.000 сўм моддий зарар етказилган.
Чорва моллари эгаларига тегишли тартибда чора кўрилди.