Жиззах шаҳри, “Обод” маҳалласи 41-уй, 12-хонадонда яшовчи Шерзод Норбоев Ички ишлар Вазирига миннатдорчилик хати юборди. Унда шундай дейилади.
“2019 йил 23 январь куни Ички ишлар вазирлигига йўллаган мурожаатим Шароф Рашидов тумани ички ишлар бўлими бошлиғи капитан Ўктам Асқаров томонидан ижобий ҳал этилди. Унинг ҳаракатларидан мингдан-минг розиман. Сабаби, менинг анчадан буён бузилган ҳақ-ҳуқуқларим тикланди. Ўктам Асқаров ўз касбига сидқидилдан ёндашиб ишлаганлиги ва ҳаракатлари натижасида фирибгардан менинг пулларим тўлиқ ундирилди. Бу воқеани 84 ёшли фахрий онамга айтганимда хунсандлигидан Муҳтарам Президентимиз ва Ички ишлар раҳбариятини дуо қилдилар. Мен Сизга, вазирлик тизимидаги барча ходимларга ҳамда капитан Ўктам Асқаровга ўз миннатдорчилигимни билдириб, Сизларга таъзим қиламан. Келгусида мана шундай жонкуяр ходимларингиз кўпайишини ҳоҳлайман”.
Самимимй ҳурмат билан,
Шерзод Норбоев,
Жиззах шаҳри, “Обод” маҳалласи.