Жорий йилнинг 16 март куни Шароф Рашидов тумани, Янгиобод маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1978 йилда туғилган Н.С.нинг 6 бош қорамоллари “Бек” фермер хўжалиги даласидаги 0,2 сотих ғалла майдонини пайҳон қилиб, фермер хўжалигига 978.300 сўм моддий зарар етказгани аниқланди.
Шунингдек, Мирзачўл тумани, Пахтазор шаҳар фуқаролар йиғинида истиқомот қилувчи 1991 йилда туғилган фуқаро Н.Э. нинг 40 бош қўйлари “Беркин” фермер хўжалиги даласидаги 0,10 сотих ғалла майдонини пайҳон қилиб, фермер ҳўжалигига 780.000 сўм моддий зарар етказгани маълум бўлди.
Ушбу ҳолатлар бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.