Қорамоллар эгасига қайтарилди
Бахмал тумани, Калтасой қишлоғида яшовчи Дилбар жорий йилнинг 6 ноябрида туман ички ишлар бўлимига оғилхонасидаги икки бош қорамолини ўғирлаб кетишгани тўғрисида хабар берганди. Ички ишлар ходимларининг саъй-ҳаракати билан ўғри топилди.
Жиноятчи Самарқанд вилояти, Булунғур тумани, Бедана қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи А.Х. бўлиб чиқди. У қорамолларни Жомбой туманидаги бозорда номаълум шахсларга 4 миллион 600 минг сўмга сотиб юборгани маълум бўлди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.
Муҳокама қилиш
Тавсия этамиз:
Изоҳ (0)