Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Халқ манфаатларига хизмат қилиш - бош мақсадимиз

Халқ манфаатларига хизмат қилиш - бош мақсадимиз

27 ноябрь 2018, Вторник
1 840
0
Шу мавзуида Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасида йиғилиш бўлиб ўтди. Бошқарма шахсий таркиби иштирокида уюштирилган тадбир аввалида мамлакатимиз сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ҳаётида кечаётган ўзгаришлар, хусусан, ички ишлар тизимидаги ислоҳотлар хусусида сўз юритилди. Соҳа вакилларининг инсон ҳуқуқ ва манфаатлари устуворлигини таъминлаш, қонунбузарликларнинг олдини олиш ҳамда жиноятларни очиш борасидаги фаолияти тўғрисида тўхталиб ўтилди.

Тадбир давомида ички ишлар идоралари ходимларининг бир гуруҳига навбатдаги махсус унвонлар ҳамда вилоят ички ишлар бошқармасининг фахрий ёрлиқлари топширилди. Шунингдек, фуқаролар тинчлигини таъминлаш йўлидаги самарали хизматлари учун ички ишлар ходимлари Тўрабек Қўнишев, Бахтиёр Эгамбердиев, Алишер Ҳасанов, Темур Ғуломов ва Толиб Тўхтаевларга Россия Федерациясининг Санкт Петербург шаҳридаги “Турон” номли Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаш жамияти ва “Байбол” микрокредит компаниясининг миннатдорчилиги ўқиб эшиттирилди.

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси

ахборот мультимедиа гуруҳи.





скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар