Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Талон-тарожнинг олдини олишга қаратилган йиғилиш бўлиб ўтди

Талон-тарожнинг олдини олишга қаратилган йиғилиш бўлиб ўтди

25 январь 2019, Пятница
1 617
0

“Ўзпахтасаноат” Жиззах минтақавий пахта терминали акциядорлик жамиятида вилоят ички ишлар бошқармасининг коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ташаббуси билан пахта тозалаш корхоналари ва тайёрлов бўлимларида талон-тарож, ташмачиликнинг олдини олишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Вилоятдаги пахта тозалаш корхоналари ҳамда тайёрлов бўлимлари раҳбарлари, товаршунослар, лаборатория мудирлари ва маскан ҳисобчилари иштирокида уюштирилган йиғилишдавилоят ички ишлар бошқармасининг коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими, тергов бошқармаси ҳамда вилоят прокуратураси вакиллари сўзга чиқдилар. Акциядорлик жамияти тизимида рўй бераётган жиноятлар, соҳанинг айрим масъуллари томонидан йўл қўйилаётган мансаб ваколатини суистеъмол қилиш билан боғлиқ қонунбузарликлар ҳақида маълумотлар берилди.

Хусусан, Арнасой, Дўстлик ва Пахтакор туманларидаги пахта қабул қилиш масканларида пахта ўғрилиги қайд этилган. Яъни, ушбу маскан раҳбарлари, ишчи ва қоровуллари жиноий тил бириктириб, қанча машаққату меҳнат эвазига етиштирилган пахта хом ашёсини турли мақсадларда сотиб юборишдан тортинмаганлар.

Ўтган йилларда ҳам бу каби жиноятлар бот-бот содир этилган. Қизиғи шундаки, илгари пахта хом ашёсини талон-тарож қилиш билан шуғулланган ва жиноий жавобгарликка тортилган шахсларни моддий жавобгарлик ва мансабдорлик лавозимларига тайинлаш ҳолатлари кузатилмоқда. Мазкур камчилик тизимда мутахассислар етишмаслиги билан изоҳланди. Айтганча, соҳа масъулларидан жиноят ва қонунбузарликлар содир этмаслик юзасидан тилхат ва кафолат хатлари олинган. Аммо бу тадбирлар етарлига ўхшамайди.

Тадбир давомида тизимда жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича бир қанча таклиф ва тавсиялар билдирилди. Вилоят ички ишлар бошқармасининг коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими томонидан бу сингари тадбирлар яна қатор корхона ва муассасаларда уюштирилади. Мазкур жараёнда асосий эътибор иқтисодий жиноятлар кўп рўй бераётган ташкилотларга қаратилмоқда.


Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.
скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар