Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Мактаб директорига пора олаганлиги сабабли жиноий иш очилди

Мактаб директорига пора олаганлиги сабабли жиноий иш очилди

25 январь 2019, Пятница
1 678
0

Коррупция ҳар қандай жамият тараққиётига ҳалақит беради, фуқаролар ҳаётини мураккаблаштиради, давлатдан норозиликни келтириб чиқаради. Шу маънода, мамлакатимизда мазкур иллатга қарши кураш устувор масалага айланди. Бу йўналишдаги ҳуқуқий ҳужжатлар такомиллаштирилиб, мазкур жиноятга қарши курашувчи тизимлар фаолияти кучайтирилаётир. Шунга қарамасдан ўз нафсининг қули бўлган айрим мансабдорлар пора олишдан тортинмаяптилар.

Вилоят ички ишлар бошқармасининг коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Пахтакор туманидаги 3-сонли умумтаълим мактабида тезкор тадбир уюштирилди. Бу тадбир давомида мактаб директори А.Б.нинг 750 минг сўм миқдорида пора олганлиги аниқланди. Раҳбар пулни инглиз тили фани ўқитувчиси Д.С.ни ишга қабул қилганлиги учун ҳақ сифатида ундирган.

Суриштирув жараёнида мактаб директорининг бошқа ўқитувчилардан ҳам ҳақ ундирганлиги аниқланди. Таълим муассасаси раҳбари муаллимадан олинган пора туман халқ таълими бўлими ҳисобчиси С.М.га аталганлигини билдирди.

Туман халқ таълими ҳисобчиси Жаҳонгир Абдулҳакимов эса ўзини жиноятга унчалик ҳам алоқадор санамайди. Нима бўлганда ҳам тергов жараёнида масалага аниқлик киритилади.

Мамлакатимизда коррупцияга қарши кураш кучайтирилмоқда. Шунга қарамасдан давлат идоралари вакиллари орасида мазкур жиноятни содир этаётганлар учраб турибди. Хусусан, таълим тизими ҳам бундан мустасно эмас. Масалага соҳа масъуллари қандай муносабат билдиришади.

Қисқаси, жиноят содир этилди, айбдор тегишли жазони олади. Аммо миллат келажаги, тақдирини ҳал этувчи тизимда бундай ҳолатларнинг кузатилиши ачинишдан ўзгасига лойиқ эмас.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар