Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Йўл улов ҳодисасини содир этган шахс воқеа жойидан яширинди

Йўл улов ҳодисасини содир этган шахс воқеа жойидан яширинди

02 март 2019, Суббота
1 640
0

Жорий йилнинг 1 март куни Зарбдор тумуни ҳудудидан ўтувчи “Пахтакор – Пшағор” 4Р-194 йўлининг 16 километрида Зомин тумани Даштобод шаҳарчаси, Қоратепа маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1996 йилда туғилган Т.С. “Ласетти” русумли автоуловини туман маркази йўналиши бўйлаб бошқариб борарди. Унга қарама-қарши йўналишда “Восход-3” русумли давлат рақамисиз мотоциклни бошқариб келаётган “Ёшлик” ҚФЙ, Бобур кўчасида яшовчи 1994 йилда туғилган Т.М.ни уриб юбориб йўл-улов ҳодисасинисодир этади.

Натижада йўл-улов ҳодисасини содир этиб воқеа жойидан ғойиб бўлган. Ушбу ҳолат бўйича вилоят ҳудудида “тўсиб” ушлаш тадбири эълон қилинади. Олиб борилган қидирув, суриштирув ишлари натижасида Т.С. бошқарувидаги автоулов қўлга олиниб, ҳолат юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар