Талончиларнинг қочгани сомонхона бўлди
Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, “Чорбоғ” қўрғонида яшовчи К.Т. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг “Ишонч телефони”га мурожаат этиб, жорий йилнинг 16 июль куни 23.40лардаШ.Рашидов тумани, “Зиёкор” маҳалласи ҳудудида 4 нафар номаълум шахслар уни калтаклашгани ҳамда 700 АҚШ доллари ва 500 минг сўм пулини талончилик йўли билан олиб кетганликларини маълум қилди.
Шароф Рашидов тумани ички ишлар тергов бўлими томонидан олиб борган тезкор суриштирув натижасида талончилар қўлга олинди. Ушбу жиноятни Зарбдор тумани, “Бешқувур” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчиО.Л., шу туманнинг Ойбек маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Р.А. ҳамда А.Навоий маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Т.М., Қ.А.лар содир этганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 166-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати.
Муҳокама қилиш
Тавсия этамиз:
Изоҳ (0)