Жинсий “хизмат” кўрсатмоқчи бўлганди
16 август куни, соат 17.30 да ички ишлар ходимлари томонидан Жиззах шаҳри, “Маданият” маҳалласида жойлашган соғломлаштириш маркази (сауна)да ўтказилган тезкор тадбир давомида фоҳишалик билан шуғулланаётган аёл қўлга олинди.
Тошкент вилояти, Оҳангарон туманида доимий рўйхатда турувчи, 1983 йилда туғилган Р.Х 45 минг сўм эвазига Шароф Рашидов тумани, Қаҳрамон маҳалласида яшовчи В.Д.га жинсий “хизмат” кўрсатаётгани маълум бўлди. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати.
Муҳокама қилиш
Тавсия этамиз:
Изоҳ (0)