Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Зафарободда МТМ мудирасининг уйи номаълум шахслар томонидан ўмариб кетилди

Зафарободда МТМ мудирасининг уйи номаълум шахслар томонидан ўмариб кетилди

12 ноябрь 2019, Вторник
587
0

 Куни кеча Зафаробод тумани, Писталикент шаҳар фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1970 йилда туғилган фуқаро И.З. туман ички ишлар бўлимига уйига ўғри тушгани важи билан мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, жабрланувчи мактабгача таълим муассасаси мудираси бўлиб ишлайди. Ўғри мудиранинг уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб деразаси орқали ётоқхонасига киради. У ердан 1 миллион сўмлик тилла узук, 1 миллион 500 минг сўмлик тилла зирак, 350 минг сўмлик икки дона қўл соати, у дона 2 миллион 500 минг сўмлик телефон аппаратларини олиб чиқиб кетган.

Ҳолат юзасидан туман ИИБ тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Суриштирув ишлари давом этмоқда.

Жиззах вилоят ИИБ ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар