Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Ҳайдовчи ҳушёрликни йўқотганда барча йўллар шифохонага элтадими?

Ҳайдовчи ҳушёрликни йўқотганда барча йўллар шифохонага элтадими?

28 август 2018, Вторник
1 772
0

Зомин тумани, Даштобод шаҳри, Янгиҳаёт МФЙда яшовчи Раҳматилла Ибрагимов Жиззах шаҳри, Сўлоқли маҳалласи, Тошкент кўчасида ўз “Нексия”си билан йўл-улов ҳодисасини содир этди. У автомашинасида вилоят марказидаги “Марказий” деҳқон бозори томон ҳаракатланаётиб, бурилишда тўхтаб турган “Sнаcmаn” русумли юк ташиш транспортига урилган.

Оқибатда “Нексия” салонида бўлган йўловчи бош мия ёпиқ жароҳати ташхиси билан республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиалининг нейрожарроҳлик бўлимига ётқизилган.

Худди шундай Ғаллаорол тумани, Аламли МФЙ, Ф. Йўлдош кўчасида яшовчи Бобур Қораев “Тошкент — Термиз” М-39 йўлининг 1017 километрида “Ваз-21011” русумли машинада тумандаги 70-сонли умумтаълим мактабининг 8- синф ўқувчисини уриб юборган. Ўқувчи чаноқ сон суяги синиши ташхиси билан тиббиёт бирлашмасининг травматология бўлимига ётқизилди. Ҳар икки ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

(Материалда исм-шарифлар ўзгартирилган).


Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.


скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар