Дардингизни олайин...
Республикамиз раҳбарининг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори аҳолининг яшаш маданиятини юксалтириш, мавжуд ижтимоий муаммоларни ҳал этиш ва янги иш ўринлари яратишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Мазкур жараёнда ҳокимлик, прокуратура, солиқ идоралари қаторида ички ишлар органлари масъуллари ҳам фаоллик кўрсатмоқдалар. Чунончи, Шароф Рашидов туманидаги соҳа вакилларига тегишли 3-секторда аҳолини ижтимоий ҳимоялашга қаратилган бир қанча эзгу ишларга қўл урилди.
Натижада ҳудуддаги кам таъминланган оилалар сонини 27 тага, ишсизлар сонини 152 нафарга, нотинч-ноқобил оилалар сонини 27 тага камайтиришга эришилди. Шунингдек, ажралиш юзасидан берилган аризаларни қайта кўриб чиқиш орқали 11 та оила сақлаб қолинди. 17 та оила уй-жой билан таъминланди.
Бундан ташқари таркибида 23 нафар масъуллар бўлган ишчи гуруҳ ташкил этилиб, уларнинг аҳоли хонадонларида бўлиши чоралари кўрилаяпти. Хусусан, 2018 йил июль ҳолатига жами 8782 та тураржойларга кирилди ва аниқланган 656 та масаланинг 537 тасини ҳал этиш чоралари кўрилди. 119 та масала манзилли дастурлар ва “йўл харитаси”га киритилди.
Қолаверса, “Обод қишлоқ” дастури доирасида 1 километрлик ичимлик суви тармоғи реконструкция қилинди, 3 та сув қудуқлари таъмирланиб, 3 та насос ўрнатиш бўйича лойиҳалаш ишлари амалга оширилаяпти. Сектор ҳудудидаги 14, 17, 23, 24, 26 ва 27-сонли мактабгача таълим муассасалари кузатув камералари билан жиҳозланди. Айни вақтда ҳудуддаги 3 та мактабгача таълим муассасасида қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилаётир.
Республикамиз раҳбарининг 2018 йил 30-31 март кунлари Жиззах вилоятига қилган ташрифи давомида берилган топшириққа асосан аҳоли пунктларида ҳафтасига 3 тадан очиқ мулоқотлар ўтказилаяпти. Ана шу учрашувлар жойлардаги муаммоларни аниқлаш ва ҳал этишга хизмат қилмоқда. Жумладан, шу асосда электр тармоқларини таъмирлашга доир 10 та, газ таъминотини яхшилашга оид 134 та, ичимлик суви бўйича 12 та муаммо ҳал қилинган.
Уй-жойга муҳтож бўлган бир гуруҳ ногиронлар ва кам таъминланганларнинг туманда қурилаётган арзон тураржойлар учун бадал пуллари тўлаб берилди. Сектор ҳудудида яшовчи 713 нафар фуқаро 7 фоизлик кредит олиш истагини билдирган. Улардан 244 нафари чорвачилик, 133 нафари иссиқхона ташкил этиш, 48 нафари асаларичилик, 254 нафари паррандачилик, 11 нафари қуёнчилик, 23 нафари боғдорчилик йўналишида фаолият кўрсатишни режалаштирган. Айни кунгача уларнинг 96 нафарига 621,0 миллион сўм миқдорида кредит ажратилди.
Ҳудуддаги 2 та мактаб ва мактабгача таълим муассасаларига 6 миллион сўмлик бадиий адабиётлар етказиб берилди. 14-МТМ рақс зали жорий таъмирланиши учун ҳомийлар томонидан 2 миллион сўм ажратилди. 2018 йил 22 август куни Қурбон ҳайити муносабати билан тадбиркор Ўткир Эгамбердиев ёрдамида Жиззах шаҳридаги меҳрибонлик уйи ва кўзи ожизлар жамиятига ҳамда сектордаги “Зиёкор”, “Жиззахлик”, “Хавастлик”, “Хайробод”, “Каттақишлоқ” маҳаллаларида яшовчи ижтимоий ҳимояга 24 та оилага озиқ-овқат, кийим-кечак, ўқув-қуроллари ва кундалик маиший маҳсулотлардан иборат моддий кўмак кўрсатилди. Бу ишлар янада кенгроқ кўламда давом эттирилади.
Ўктам Асқаров,
Шароф Рашидов тумани
ички ишлар бўлими бошлиғи,
3-сектор раҳбари.