Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Ўрганиш натижалари муҳокама қилинди

Ўрганиш натижалари муҳокама қилинди

18 февраль 2020, Вторник
638
0

 Кун якунида Жиззах вилояти ҳокимлигида ишчи гуруҳи томонидан ички ишлар органлари тезкор хизматлари фаолиятини ўрганиш натижалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, секторлар, бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, ўзини ўзи бошқариш, ёшлар ва диний муассасалар масъуллари иштирокида бўлиб ўтган йиғилиш аввалида Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат маслаҳатчисининг ўринбосари Улуғбек Ташхаджаев сўзга чиқди.

 

 Нотиқ 2019 йилда вилоятда ички ишлар органлари томонидан ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш борасида амалга оширилган тадбирлар, бу йўналишда давлат ва жамоат ташкилотлари билан қилинаётган ҳамкорлик бўйича маълумот берар экан, эришилган натижалар ва йўл қўйилган камчиликларга тўхталиб ўтди.

 Кўтарилган масалалар юзасидан вилоят хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар иттифоқи ҳамда фуқароларнинг ўзини ўз бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгашлари масъулларининг ҳисоботлари эшитилди. Тадбирда вилоят ҳокими Эргаш Салиев сўзга чиқиб, қонунбузарликлар профилактикаси борасида сектор раҳбарларининг масъуллигини ошириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш юзасидан фикрлар билдирди.

 

 Йиғилишда жиноятчилик ошишига йўл қўйилган шаҳар ва туманлар ҳокимлари ҳамда ички ишлар бўлимлари раҳбарларининг ҳолат бўйича изоҳлари тингланди ва криминоген вазиятни яхшилаш бўйича қатор таклифлар билдирилди. Шунингдек, бир қатор раҳбарларни лавозимидан озод қилиш ёки бошқа лавозимларга ўтказиш тавсия қилинди.

 

 Тадбир якунида 15 нафар ёшларга вояга етганлиги муносабати билан фуқаролик паспортлари тантанали равишда тоширилди. 

 

  

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар