Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Муносиблар рағбатлантирилди

Муносиблар рағбатлантирилди

22 февраль 2020, Суббота
545
0

 Тошкент шаҳар, Юнусобод туманида яшовчи Равшан Ғуломов ички ишлар органларига мурожаат қилиб, уйидан номаълум шахс валюта қимматликлари, тилли буюмларини ҳамда “Ласетти” русумли автомашинасини олиб қочганини маълум қилди.

Ҳолат бўйича суриштирув ишлари бошлаб юборилди ва тезда қонунбузарнинг яшаш манзили аниқланди. Гумонланувчи Зарбдор тумани, Тараққиёт маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Н.Ж. Зомин тумани, Ҳулкар қишлоғида “Нексия” русумли автомашина бошқариб кетаётган вақтда ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушланди.

Гумонланувчидан 279.200 АҚШ доллар ва 8 дона тилла тақинчоқлари ҳужжатлаштириб олинди.

Ушбу жиноятни фош этишда юксак касб маҳоратини намоён этганлиги ҳамда хизмат вазифаларига сидқидилдан ёндошиб, ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётганликлари учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлари вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов бир гуруҳ ходимларни бир миллион сўм миқдорда пул мукофоти билан рағбатлантирди.

 Шунингдек, жорий йилнинг 9-13 февраль кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида ўтказилган халқаро “СВАТ Челленж-2020” мусобақасида “Тўсиқларни ишғол қилиш” номинацияси бўйича Ички ишлар вазирлигининг умумжамоа ҳисобида фахрли биринчи ўринни эгаллашида муносиб ҳисса қўшганлиги учун катта сержант Рауфжонов Шуҳрат Абдурашидович, кичик сержант Тажибаев Сардор Ўктам ўғли вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан пул мукофоти билан рағбатлантирилди.

 

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

 

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар