Аёл ва ароқ; Вилоятда спиртли ичимликларнинг ноқонуний савдоси ортганми?
Жиззах шаҳридаги “Марказий” деҳқон бозорида Шароф Рашидов тумани, Хайробод маҳалласи, Камолиддин Беҳзод кўчасида яшовчи, 1983 йилда туғилган О.Х. қўлбола ичимликлар савдоси билан шуғулланаётгани аниқланди. Аёлдан 29 дона ароқ ҳужжатлаштириб олинган.
Энди қонунбузарга нисбатан тегишли тартибда чора кўрилади. Маълумот ўрнида айтиш керакки, “Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ойлиги” доирасида уюштирилган тезкор тадбирлар давомида вилоятда ўтган суткада 6 ҳолатда ноқонуний алкоголли ичимликлар савдоси билан шуғулланишга оид қонунбузарлик қайд этилган.
Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати.
Муҳокама қилиш
Тавсия этамиз:

01 февраль 2020, Суббота
Қонунга ҳурмат ва ҳуқуқий маданиятни оширишга қаратилган тадбирлар давом этмоқда
Изоҳ (0)