Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Букрини гўр тузатадими, энди?

Букрини гўр тузатадими, энди?

08 апрель 2020, Среда
536
0

 Жиззах шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига Пахтакор тумани, А.Икромов қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1979 йилда туғилган И.Б. мурожаат қилиб, “Дамас” русумли автоуловидан номаълум шахс 1.595.000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотларини ўғирлаб кетганлигини билдирди.

Тезкор суриштирув ишлари натижасида ушбу жиноятни Наманган вилояти, Норин туманида истиқомат қилувчи, 1995 йилда туғилган, Ғ.Ф. содир этганлиги аниқланди. Айбланувчидан далилий ашё сифатида 7 дона 5 литрлик елим идишларда ўсимлик ёғи ҳужжатлаштириб олинди.

Маълумот ўрнида айтадиган бўлсак, гумондор муқаддам ўғирлик ҳамда фирибгарлик жиноятини содир этганлиги юзасидан жазо муддатини ўтаб чиққан.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар