Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Пахтакорда йўл-улов ходисасида икки киши воқеа жойида вафот этди

Пахтакорда йўл-улов ходисасида икки киши воқеа жойида вафот этди

30 апрель 2020, Четверг
628
0

 Жорий йилнинг 29 апрелида Пахтакор тумани ҳудудидан ўтган М-39 йўлида ўлим билан боғлиқ йўл-улов ходисаси содир бўлди.

Тошкент шаҳар, Учтепа туманида истиқомат қилувчи 1995 йил туғилган Э.Б. Тошкент-Термиз йўналишида Матиз русумли автомашинасини бошқариб кетаётганида ухлаб қолган. Натижада автоулов ағдарилиб кетган.

Ҳайдовчи воқеа жойида вафот этган. Айтоуловда Тошкент шаҳар, Шайхонтохур туманида истиқомат қилувчи 2007 йил туғилган Э.З. ҳамда Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида истиқомат қилувчи 2008 йил туғилган Э.А. лар бўлган.

Э.З. ҳам воқеа жойида вафот этган. Э.А. бош мия ёпиқ жароҳати ташхиси билан Сирдарё вилояти, Сардоба тумани тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар