Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Саховат ва кўмакда инсонийлик намоён!

Саховат ва кўмакда инсонийлик намоён!

03 май 2020, Воскресенье
428
0

 Мамлакатимизда коронавирус инфекциясининг аҳоли ўртасида кенг тарқалишининг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда. Шу сабаб бир қатор ташкилот ва муассасалар фаолияти вақтинчалик тўхтатилиб, фуқароларнинг уйида қолиши тавсия этилган. Бу эса кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш заруриятини оширади.

 Вазиятни инобатга олган ҳолда, Жиззах вилояти ИИБ 3-сектор масъуллари Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини жорий этишга оид ташаббуси асосида Пахтакор туманидаги эҳтиёжманд оилаларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш ишига бош қўшган. Яна ҳам аниқроғи, сектор мутасаддилари томонидан туманидаги 214 та оиланинг ҳар бирига қиймати 400 минг сўмлик 18 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, дезинфекция воситалари, тиббий ниқоблар улашилиб, бу жараёнларда фуқароларга тиббий хавфсизлик қоидаларига амал қилиш ҳамда томорқадан самарали фойдаланиш бўйича тушунчалар берилди. Маълумот ўрнида айтадиган бўлсак, туманда 900 дан ортиқ ҳимояга муҳтож оилалар рўйхати шакллантирилган. 

Бу оилаларнинг асосий қисмини карантин даврида иш билан шуғулланиш имкониятига эга бўлмаганлар ташкил этади.

Дарвоқе, хабарингиз борки, Сирдарё вилояти, Сардоба туманидаги сув омборининг бузилишидан жабр кўрган ҳудудда яшовчи фуқароларнинг катта қисми вилоятимизга эвакуация қилинган. Дарҳақиқат, уларга кўмак кўрсатиш, меҳр ва бирдамлик синовлари вақтида далда бўлиш вазифаларига ҳам соҳа ходимлари хисса қўшаётир. Масалан, сардобалик 87 нафар фуқарога туман ички ишлар ходимлари ўз уйларидан жой беришди.

Айтиш жоиз, эзгуликка йўғрилган тадбирлар коронавирус пандемияси даврида аҳоли дуч келаётган қийинчиликларни самарали енгиш учун хизмат қилади. Соҳа вакиллари эса кўмакка муҳтож фуқароларнинг ҳолидан хабар олишда давом этмоқдалар.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар