Эркак номаълум сабабга кўра қорнига пичоқ урди
Фориш тумани, Осмонсой маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1969 йил туғилган Э.Э. туман тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимига қорин олд деворига санчилиб кирган жароҳати ташҳиси билан ётқизилди.
Бемор номаълум сабабга кўра ўз жонига қасд қилишга уринган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати
Муҳокама қилиш
Тавсия этамиз:
Изоҳ (0)